my5
all

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 12 ноябрь куни Дубайга жўнаб кетади

СПОРТ 07.11.2014, 17:40
1334
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 12 ноябрь куни Дубайга жўнаб кетади

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 13-14 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида мезбон - БАА терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Терма жамоа 1 ноябрдан Тошкент шаҳрида 10 кунлик йиғинини ўтказишга киришди. Баҳодир Аҳмедов шогирдари 12 ноябрь куни йиғинини давом эттириш учун БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетади.

Шу йилнинг 1-3 декабрь кунлари эса Тошкентда Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларусь ва Қозоғистон футзал термалари иштирокида халқаро турнир бўлиб ўтади. Тошкент ва Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинлари Баҳодир Аҳмедов шогирдлари учун айнан декабрь ойидаги халқаро турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Манба: the-uff.uz

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81