my5
all

Сайёҳлар жойлашган ҳаво шари Ҳиндистон қамоқхонаси ҳудудига қўнди

ДУНЁ 07.11.2014, 17:35
3280
Сайёҳлар жойлашган ҳаво шари Ҳиндистон қамоқхонаси ҳудудига қўнди

Ражастхан штатидаги кучли шамол оқибатида сайёҳ аёллар жойлашган ҳаво шари Ажмерадаги қамоқхона ҳудудига қўнди, дея хабар беради Газета.ру нашри.

Воқеа ҳаво шари бошқарувчисининг кучли шамол туфайли мувозанатни йўқотиб қўйиши оқибатида содир бўлган. Аниқланишича, ҳаво шарида Pushkar Fair кўргазмасига журналист сифатида келган сайёҳлар бўлган. Қамоқхонанинг футбол майдонида уларнинг барчаси қўлга олинган ва сўроқ қилинган. Маълумотларга кўра, улар кўргазмани баландликдан суратга олмоқчи бўлишган.

Айни дамда ушбу иш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81