my5
all

Шароф Муқимовдан янги видеоклип ''Ёлвориб бораман''

ШОУ-БИЗНЕС 07.11.2014, 17:19
4565
Шароф Муқимовдан янги видеоклип ''Ёлвориб бораман''

Кўпсонли муҳисларга эга Шароф Муқимов бугун ўзининг янги ижод маҳсули ҳисобланмиш видеоклипини эътиборингизга ҳавола этмоқда, деб ёзмоқда popcorn.uz.

Шароф Муқимовнинг ''Ёлвориб бораман'' номли таронаси яратилганига анча бўлган ва унга клип тасвирга олиш режада бўлмаган экан.

Аммо доим муҳлисларига дуч келса шу қўшиққа клип яратишни сўрашган, ҳатто қўшни давлатларда гостроль сафарларида бўлганида у ердаги муҳлислари ҳам шу фикрни билдиришган экан. Ҳақиқий муҳлислари меҳридан тўлқинланган Шароф севгидан озор чеккан қалблар учун яратилган маҳзун ''Ёлвориб бораман'' қўшиғи учун ва ниҳоят клип суратга олдирди. Клипда Асқар Исмоилов режиссёрлик қилган бош ролларни эса Жамила Ғофурова ва Ботир Эгамбердиевлар ижро этишган.

''Ёлвориб бораман'' таронаси матн ва мусиқа муаллифи ҳонанданинг ўзи, аранжировкани эса Рустам Тулашев бажарган.

Айтганча, Шароф Муқимов тез орада Америка Қўшма Штатларига гостроль сафари билан учиб кетади, 15-16 ноябрь кунлари у ерда бир неча ҳонандаларимиз билан бирга Шароф Муқимов ҳам ўзининг қўшиқлари билан катта концерт дастурида иштирок этишади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81