my5
all

Москва метрополитени раҳбарларига ишга метрода қатнаш буюрилди

ДУНЁ 07.11.2014, 16:55
1946
Москва метрополитени раҳбарларига ишга метрода қатнаш буюрилди

Москва метрополитенининг раҳбарлари ишга мунтазам равишда метрода қатнашлари керак. Бу ҳақда, метрополитен раҳбари Дмитрий Пеговга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Пеговнинг маълум қилишича, у яқинда ўзининг барча ўринбосарлари ва хизмат бошлиқлари оддий йўловчилар сингари метрога тушиб, ишга метрода қатнашларини назарда тутувчи буйруқни имзолаган.

«Бўлинмада айнан нима бўлаётганини шахсан бориб кўриш ва айнан нималарни яхшилаш ёки бошдан қилиш кераклигини тушуниб олиш керак», – деди Пегов.

Пеговнинг қайд этишича, унинг ўзи ишга ҳар куни метрода қатнайди.

«Мен ишга метрода бораман, ҳар куни станцияга тушаман ва қарийб 35 дақиқа вақтни йўлга сарфлайман, ҳатто бир йўналишдан бошқа йўналишга ҳам ўтаман», – деди Москва метроси бошлиғи.

Пеговнинг тан олишича, машинист кабинасида кетиш ҳуқуқидан у камдан-кам фойдаланади, кўпинча оддий йўловчилар орасида кетишни маъқул кўради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81