my5
all

Олий лига, 26-тур. «Жанговар» дуранг ва иродали ғалабалар

СПОРТ 07.11.2014, 16:54
1959
Олий лига, 26-тур. «Жанговар» дуранг ва иродали ғалабалар

Ўзбекистон чемпионати 26-тур ўйинлари якунига етди. Олий лиганинг сўнгги тури дуранг натижалар ва иродали голларга бой бўлди.
"Пахтакор" клуби сафарда "Бунёдкор"дан икки тўп фарқи билан мағлубиятга учрай туриб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Шунингдек "Навбаҳор" - "Динамо" ва "Насаф" - "Олмалиқ" учрашувларида сўнгги дақиқаларда киритилган голлар эвазига бир хил, 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. "Локомотив" - "Бухоро" учрашувида ҳам сўнгги дақиқаларда киритилган гол туфайли дуранг қайд этилди, фақат бунисида ҳисоб бошқачароқ кўриниш олди - 1:1.
Тур доирасидаги энг йирик натижа кутилганидан Бекободда қайд этилди. "Металлург" ўз майдонида "Машъал"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. "Сўғдиёна" - "Қизилқум" ва "Нефтчи" - "Андижон" учрашувларида мезбонлар кичик, 1:0 ҳисобида ғолиб бўлдилар.
Олий лига, 26-тур
“Навбаҳор” - “Динамо” - 2:2
Голлар: Шахбоз Эркинов 51 (пен), Комил Шарофитдинов 59, Мансур Саидов, 75, Илдар Маматказин 90
“Насаф” - “Олмалиқ” - 2:2
Гол: Фаррух Сайфиев 16, Артур Геворкян 27, Зохир Примов 45, Шакир Зуаги 90
“Металлург” - “Машъал” - 4:2
Гол: Шаҳзод Нурматов 5, Аббос Шодмонов 17, Шаҳзод Нурматов 27, Жамшид Ҳасанов 30, Зоҳид Абдуллаев 63,
Суннатилла Мамадалиев 80
“Сўғдиёна” - “Қизилқум” - 1:0
Гол: Эминов 80
“Бунёдкор” - “Пахтакор” - 2:3
Гол: Сардор Рашидов 38, Сардор Рашидов 48, Игорь Сергеев 79, Жамшид Искандаров 88, Игорь Сергеев 90+2
“Нефтчи” - “Андижон” - 1:0
Гол: Шерзод Ҳакимов 44,
“Бухоро” - “Локомотив” - 1:1
Гол: Ойбек Нурбоев 26, Александр Гейнрих 89

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81