25

Тест: ​Жуфтингизга қанчалик моссиз?

СУҒДИЁНА 22.11.2018, 10:46
11022
Тест: ​Жуфтингизга қанчалик моссиз?

Ҳаммамиз ҳам ўз жуфтимизнинг қалбига йўл топа олишни, унинг дунёқараши биланфеъл-атворимиз мос келишини истаймиз. Оила қуриш арафасидаги ёшлар ва эр-хотин муносабатларидаги самимийлик нечоғли муҳим-у, сохта муомала қанчалик хавфли? Ушбу тест сизга ришталарингиз қанчалик мустаҳкам эканини аниқлашга ёрдам беради. Бунинг учун (эркак ҳам, аёл ҳам алоҳида) тест саволларига жавоб тайёрлаб, ҳар бир “А” жавоб учун 5 балл, ҳар бир “Б” жавоб учун 0 балл қўйиши лозим.

1. Фикрингизча, эр ва хотин баравар дам олиши керакми?

а) Ҳа

б) Йўқ

2. Оила қуриш ва унинг барқарорлигидан мақсад фарзанд кўриш ва уни тарбиялашми?

а) Ҳа

б) Йўқ

3. Фарзандларни мустақил фикрлаш ва яшашга эртароқ ўргатиш керак,тўғрими?

а) Ҳа

б) Йўқ

4. Эр ва хотин бир-бирига ҳамма гап-сўзини айтиши шарт эмас, деган фикрга қўшиласизми?

а) Ҳа

б) Йўқ

5. Болалар доимо ўз ота-онасига қулоқ тутиши лозимми?

а) Ҳа

б) Йўқ

6. Ота-онангиз уйида болалигингиз ҳамиша тинчлик, уруш-жанжалларсиз ўтганми?

а) Ҳа

б) Йўқ

7. Турмуш қургандан кейин инсон ўзининг (қарама-қарши жинс вакили бўлган) аввалги танишлари билан мулоқотда бўлишни тўхтатади, сизнингча-чи?

а) Ҳа

б) Йўқ

8. Базм, меҳмондорчилик, дўстлар билан учрашувларни ёқтирасизми?

а) Ҳа

б) Йўқ

9. Ота-она болалар “ҳаёти”га камроқ аралашиши керакми?

а) Ҳа

б) Йўқ

10. Инсон жуфту ҳалолини яримта гапидан нима демоқчилигини тушуниши муҳимми?

а) Ҳа

б) Йўқ

11. Сизнингча, болалар ёшликданоқ пул топиш қийинлигини билиши керакми?

а) Ҳа

б) Йўқ

12. Эр ва хотин алоҳида танишларга эга бўлиши керакми?

а) Ҳа

б) Йўқ

13. Ота-оналар болалар учун намуна, идеал бўла оладими?

а) Ҳа

б) Йўқ

14. Никоҳдан мақсад моддий фаровонликми?

а) Ҳа

б) Йўқ

15. Онангиз билан алоқангиз яхшими (эркаклар учун савол)? Отангиз билан алоқангиз яхшими (аёллар учун савол)?

а) Ҳа

б) Йўқ

16. Болаларни қаттиққўллик билан тарбиялаш тўғрими?

а) Ҳа

б) Йўқ

Натижалар:

*Агар сиз ва турмуш ўртоғингиз билан баллар ўртасидаги фарқ 25 балл ва ундан кам бўлса, муносабатларингиз яхши эканини билдиради. Бу икки дунёқараш ва кўнгилнинг мос тушишидан далолат. Ҳарҳолда шундай хулоса чиқариш учун асос бор. Умид қиламизки, бир-бирингизнинг янги фазилатларингизни кашф қилиб, кундан-кун яқин бўлиб бораверасиз.

*Агар фарқ 30-55 балл ўртасида бўлса, ўртангизда баъзи тафовутлар туфайли муаммолар келиб чиқиши мумкин. Бироқ маълумки, жиддий муносабатларда бир-бирига ён босмай, қўллаб-қувватламай бўлмайди. Агар сиз турмуш ўртоғингизнинг фикрини хотиржам тинглашни ўрганиб олсангиз, муносабатларингиз жуда яхши тус олади. Лекин ён босишда ҳам ақлга таяниб иш тутиш мақсадга мувофиқ.

* Агар фарқ 60 балл ва ундан юқори бўлса, сизнинг ҳаёт ва оила ҳақидаги ўй-фикрларингиз умуман бошқа-бошқа. Иккингизнинг қарашларингиз бир-бирингизга тўғри келмаслиги боис анча қийинчилик туғилиши мумкин. Севги — бу фақат табиат қўйнида ёнма-ён ўтириш ёки ой остида сайр қилиш эмас, бу турмуш ҳамдир. Бир-бирингизга нисбатан сабрли бўлиш талаб этилади.

Шоира Шомуродова тайёрлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91