13

Нима егингиз келаётганига қараб ташхис қўямиз!

САЛОМАТЛИК 25.09.2018, 11:51
3684
Нима егингиз келаётганига қараб ташхис қўямиз!

Мавсумга кўра, овқат борасида ҳам истак-хоҳишлар ўзгаради. Кишининг баъзан ширинлик егиси келса, баъзан кўнгли аччиққина зиравор тусаб қолади. Аслида бу истакларнинг ҳаммасини организмда содир бўлаётган ўзгаришлар хабарчиси, дейиш мумкин.

Ширинликлар

“Ширинлик егим келаяпти” дейдиганлардан бўлсангиз, сўнгги пайтларда оғир жисмоний меҳнат туфайли асабларингизни чарчатиб қўйган кўринасиз. Организмдаги глюкоза стресс гормони — адреналин ишлаб чиқаришда фаол иштирок этади. Шу сабаб асабийлашганда ва оғир ақлий меҳнат билан шуғулланганда организмдаги қанд моддаси тез сарфланиб кетади. Натижада ширинлик истеъмол қилиш истаги туғилади. Йўқотилган қанд миқдорини катта торт бўлаги билан эмас, ширин чой ёки шоколад билан тўлдириш мумкин.

“Шўртаккина бодринг егим келаяпти”

Танада эски шамоллашлар қўзғалганда ёки янги инфекция авж олаётганда кишининг кўнгли тузли егулик тўсаб қолади. Аксар ҳолларда бу пешоб йўллари билан боғлиқ цистит, простатит каби касалликларга чалинганда кузатилади.

Нордон егуликлар

Нордон егуликларни хоҳлаб қолсангиз, бу асосан, ошқозон шираси камайиб кетганидан далолат беради. Гастритнинг бир тури ошқозон шираси кам ишлаб чиқарилишига олиб келади. Буни аниқлаш учун эса гастрокопия текширувидан ўтиш лозим. Нордон таъмли маҳсулотлар совитувчи, буриштурувчи таъсирга эга бўлиб, шамоллаганда, иситма кўтарилганда беморнинг умумий ҳолатига яхши таъсир кўрсатиб, иштаҳани кучайтиради.

Нордон-шўр таъм

Бундай маҳсулотларни истеъмол қилиш истаги туғилса, бу касалликдан тўла тузалиб кетмаганлик ёки охиригача даволанмаганлик, танада заҳарланиш содир бўлгани ёки ҳазм қилиш тизимида “шлак”лар кўпайганидан дарак. Нордон-шўр нарса егингиз келиб қолса, танани соғломлаштириб, саломатликни тиклаш учун муолажалар қилиш даркор.

Гармдори

Шунча гармдори қўшсангиз ҳам овқатга маза кирмаётгандек туюлса, демак, ошқозонингиз ялқов бўлиб қолибди. У овқатни секин ҳазм қилади. Аччиқ зираворлар эса таомнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради. Шунингдек, бу танангизда модда алмашинуви бузилиб, “ёмон” холестерин миқдори ошиб кетганини ҳам билдиради. Аччиқ таом қонни суюлтириб, ёғларни чиқаришга ёрдам беради, томирларни “тозалайди”. Аммо ошқозон шиллиқ пардасига яхши таъсир қилмайди. Шунинг учун аччиқ маҳсулотни оч қоринга ейишга шошилманг.

Музқаймоқ

Музқаймоқсиз ҳаётингизни тасаввур қила олмайсизми? Демак, сизга кальций етишмайди. Шунингдек, углеводлар алмашинуви бузилган, гипогликемия ёки қанд касаллиги билан оғриганлар ҳам музқаймоқни яхши кўришади. Руҳшунослар фикрича, болалигини соғинаётганларда ҳам музқаймоққа муҳаббатни кузатиш мумкин.

Пиёз, саримсоқ, ўткир зираворлар

Нафас олиш йўли муаммолари бўлганларда ўткир зираворлар ейиш истаги туғилар экан. Кўнглингиз пиёз ва саримсоқ пиёз истаса, эҳтиёт бўлинг, яқин кунларда шамоллаб қолишингиз мумкин. Организм пиёз ва саримсоқ пиёздаги фитонцидлар ёрдамида ўзини турли инфекциялардан муҳофаза қилмоқчи.

“Писта чақаман!”

Писта витамин‑антиоксидантларга бой. Писта чаққингиз келаяптими, демак, организмингизга айнан мана шу витаминлар етишмаяпти.

Мадина Исроилова тайёрлади

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11