13

Ўзбекистонда 2-8 сентябрь кунлари «Музейлар ҳафталиги» ташкил этилади

ЖАМИЯТ 06.08.2014, 16:01
3542
Ўзбекистонда 2-8 сентябрь кунлари «Музейлар ҳафталиги» ташкил этилади

Юртимизда жорий йилнинг 2-8 сентябрь кунлари «Музейлар ҳафталиги» ташкил этилиб, давлат музейларининг барча хоҳловчилар учун очиқлиги таъминланади. Бу хақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар беради.

Давлатимиз раҳбарининг 1998 йил 12 январдаги “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ҳамда «Музейлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бу борада дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатимизда халқимизнинг тарихий, илмий ва маданий мероси, маънавий қадриятларини асраб келаётган мингдан зиёд музей фаолият кўрсатмоқда.

Улардаги мавжуд нумизматика, графика, ҳайкалтарошлик, тасвирий ва амалий санъат намуналари, турли археологик топилмалар, маиший ва этнография буюмлари, қадимий суратлар, тарихий ҳужжатлар ва бошқа нодир ашёлар юртдошларимиз ва дунёнинг турли бурчакларидан келган миллионлаб меҳмонларга Ватанимизнинг ривожланиш йўли, халқимизнинг буюк ўтмиши ҳақида маълумот беради.

Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган мазкур қарорга мувофиқ эндиликда идоравий бўйсунишидан қатъий назар, барча давлат музейлари ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари болалар ва уларнинг ота-оналарига бепул хизмат кўрсатмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси