Тошкентда бир қатор кўчаларнинг номлари ўзгартирилди

ЖАМИЯТ 06.08.2014, 15:16
4581
Тошкентда бир қатор кўчаларнинг номлари ўзгартирилди

Халқ Депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 24 июлдаги қарори билан пойтахтимиздаги баъзи кўча, берк кўчалар қайтадан номланди, дея хабар беради Газета.уз нашри.

«Катта Қаъни» маҳалласи ҳудудидаги туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида Учтепа туманидаги Ғаниполвон кўчаси Қурилиш 2-тор кўчасига, Ғаниполвон 1-тор кўчаси — Катта Қаъни 4-тор кўчасига, Ғаниполвон берк кўчаси — Катта Қаъни 4-берк кўчасига, Шодлик кўчаси — Қурилиш 3-тор кўчасига айлантирилди. Шунингдек, «Кўкча Оқтепа» маҳалласи ҳудудидаги кўча номини тартибга келтириш мақсадида Космос кўчаси Коинот кўчаси дея қайта номланди.

Шайхонтоҳур тумани бўйича Навоий кўчасидан Кичик ҳалқа йўлигача бўлган Шайхонтоҳур кўчаси — Лабзак, Шайхонтоҳур тор кўчаси — Лабзак тор кўчаси, Лабзак кўчаси — Лабзак 3-тор кўчаси, Зуҳур Қобулов тор кўчаси — Тахтапул тор кўчаси дея ўзгартирилди.

Юнусобод туманида эса Носиров кўчаси Минор тор кўчасига, Каттасой 1-берк кўчаси — Каттасой 1-тор кўчасига, Каттасой 3-берк кўчаси Каттасой 3-тор кўчасига айлантирилди. Бундан ташқари, Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги номсиз янги кўча Олтин мерос кўчаси деб, яна тўртта номсиз кўчалар эса Олтин мерос 1,2,3,4-тор кўчаси деб номланди. «Отчопар-2» маҳалласи ҳудудидаги янги туташ кўчаларга Уангишаҳар 5,6,7,8,9-тор кўчаси дея ном берилди.

Эндиликда, Олмазор тумани ҳудудида «Шифокорлар» маҳалласидаги янги хали ном берилмаган кўчалар Шифокорлар 3,4,5-тор кўчаси деб, номзил янги берк кўчалар эса Шифокорлар 1,2-берк кўчаси деб атала бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Халқ Депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Ўзбекистон пойтахтидаги кўплаб кўчаларни сўнгги марта 2013 йилнинг январ ойида қайта номлаган эди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси