АҚШ кечиктирилган визаларнинг аксариятини ўз эгаларига тақдим этди

ЖАМИЯТ 05.08.2014, 17:30
2879
АҚШ кечиктирилган визаларнинг аксариятини ўз эгаларига тақдим этди

АҚШ давлат департаменти консуллик ишлари бюроси визалар тизимидаги муаммоларни ҳал этишда маълум муваффақиятга эришди ва дунё бўйлаб кечиктирилган визаларнинг аксарияти ўз эгаларига тақдим этилди.

Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Ҳозирда тизимни олдинги тўла қонли фаолият даражасига қайтариш устида иш олиб борилмоқда.

“Айни пайтда визалари маъқулланган мурожаат этувчилар ўз визалари тайёр бўлишини бир ҳафта кутишлари зарурлигини маълум қиламиз. Тизимда навбатдаги ўзгаришлар бўлгунга қадар, барча визалари маъқулланган мурожаат этувчилар ўз паспортларини виза билан суҳбат кунидан бир ҳафта ўтгач, соат 15:30 да олиб кетишлари мумкин бўлади. Сафар режаларини тузиш пайтида мазкур кутиш вақтини инобатга олишингизни сўраймиз” ,-дейилади эълонда .

Эслатиб ўтамиз, 24 июндан АҚШ давлат департаменти консуллик ишлари бўйича бюросининг паспорт ва виза тизимида техник муаммолар кузатилганлиги сабабли бутун дунё бўйлаб виза беришни вақтинча тўхтатган эди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° снегопад
Валюта курси