“МТС” Universal Mobile Systems номи билан фаолият олиб боради

ЖАМИЯТ 05.08.2014, 12:32
12476
“МТС” Universal Mobile Systems номи билан фаолият олиб боради

Ўзбекистон ҳукумати “МТС” компанияси билан очиладиган қўшма корхона очилиши шарт ва муддатларини тасдиқлади. Бу ҳақда  Gazeta.uz нашри хабар бермоқда.

Қарорга кўра, 15 августгача Universal Mobile System қўшма корхонасини тузиш ишларини якунлаш режалаштирилди. Янги оператор 25 сентябргача рўйхатдан ўтказилиши керак. UMS 1 ноябрга техник, 1 декабрга тижорий эксплуатацияни амалга ошириш белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг «МТС» телекоммуникация оператори билан муроса битимини имзолади. 

Шартномага асосан, «МТС»нинг Ўзбекистонда қайта ташкил этиладиган шўъбасининг 50,01 акцияси «МТС»га, қолган 49,99 фоизи эса Ўзбекистон Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси ҳузурида ташкил этиладиган унитар корхонага тегишли бўлади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° снегопад
Валюта курси