13

Фарғона водийсига йўналишли таксилар жорий этилмоқда

ЖАМИЯТ 05.08.2014, 11:24
4369
Фарғона водийсига йўналишли таксилар жорий этилмоқда

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамда тегишли маҳаллий ҳокимият органлари биргаликда “Тошкент — Андижон”, “Тошкент — Наманган”, “Тошкент — Фарғона” ва “Тошкент — Қўқон” йўналишли такси йўналишлари очиш бўйича ишларни амалга оширишди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги хабар бермоқда. 

Мазкур йўналишли такси йўналишларининг охирги бекатлари сифатида Тошкент шаҳрида — Бектемир тумани, Олтин топган кўчаси, 2-А уйда жойлашган “Водий” автостанцияси, Фарғона шаҳрида — “6-сой бўйи” МФЙ, Ёрмозор кўчаси, 1-уйда жойлашган “Фарғона” автовокзали, Андижон шаҳрида — Комил Яшин кўчаси, 281-уйда жойлашган “Узумзор” автостанцияси, Наманган шаҳрида — Ғирвонсой кўчасида жойлашган “Наманган” автостанцияси, Қўқон шаҳрида — Данғара тумани, Қўқон ҳудуди, Тошкент кўчаси, 1-уйда жойлашган “Данғара” автостанцияси танланган бўлиб, ушбу автостанцияларда автомобиллар тўхтаб туриши ва йўловчиларни олиш ва тушириш учун махсус жойлар, рейс олдидан ҳайдовчиларни тиббий ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш масканлари, йўловчилар ва ҳайдовчилар учун турли қулайликлар, жумладан, маълумот бериш хонаси, овқатланиш ва дам олиш жойлари, меҳмонхоналар, чиптахоналар, ҳожатхоналар барпо этилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° облачно с прояснениями
Валюта курси