Тошкент ҳайвонот боғи 3 та оҳу билан бойиди

ЖАМИЯТ 04.08.2014, 16:02
4512
Тошкент ҳайвонот боғи 3 та оҳу билан бойиди

Тошкент ҳайвонот боғига битта эркак ва иккита урғочи оҳулар келтирилди. Улар ламалар ёнидаги майдончага жойлаштирилди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.

Айтиш лозимки, илк кунларда улар одамлардан нарироқда, уларга яқинлашмаган ҳолда юришди. Кейинги кунларда эса эҳтиёткорлик билан тўсиққа яқинлаша бошлади. Ушбу ҳайвонларнинг эркагида тана ва бош қисмида узунчоқ оқ доғлар мавжуд. Шохининг антиқа шакли эса уларни кийиклардан ажратиб туради.  

Оҳулар ўзлари дастлаб тарқалган жойда ҳозирда ноёб ҳайвонга айланган. Ўтган аср бошида у Шимолий Африка ва Европанинг жанубида йўқолиб кетди. Осиё минтақасида ҳам оҳуларнинг айни тури анча камайиб кетган. Ҳозирда уларни фақат ҳайвонот боғлари ва маҳсус қўриқхоналарда учратиш мумкин. Табиатга ўзгача гўзаллик бериб турган оҳулар ўзларини ўз уйларидагидек ҳис этишмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° небольшой проливной дождь
Валюта курси