13

Ўзбекистонлик Қуръон ҳофизларига миннатдорчилик билдирилмоқда

ЖАМИЯТ 01.08.2014, 16:27
5087
Ўзбекистонлик Қуръон ҳофизларига миннатдорчилик билдирилмоқда

Ҳар йили узоқ ва яқин чет эл давлатлари томонидан Рамазон ойини муносиб ўтказиш мақсадида ўзбекистонлик диний мутахассислар, қорилар таклиф этилмоқда.

Бу йил ҳам Россия, АҚШ ва Украина давлатларига бизнинг қориларимиз ўзларининг хушовоз ва билимлари билан чет эллик мусулмонларни хушнуд қилишди.

Бу борада Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси номига миннатдорчилик хатлари ҳам келиб тушган, бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар беради.

Россия Муфтийлар Кенгаши ҳамраиси, Саратов области муфтийси М.Бибарсов қўмита номига йўллаган хатида “М.Хайдаровнинг хуш овози, билими ва камтарлиги, унинг орқасида намозни адо этганларнинг Рамазон ойидаги кайфиятларини янада юқорироқ этди...”.

Украина муфтийси Аҳмат Тамим эса, “Мусулмонларни ва жамиятларимиз равнақи йўлида бу каби хайрли ишларда бардавом алоқаларимизни мустаҳкамлаб борамиз деб, умид қиламан...”, дея таъкидлади. Шунингдек, Украинага маҳаллий мусулмонлар учун ҳанафий фиқҳи бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида ўзбекистонлик мутахассис сафарбар қилиш бўйича имкониятларни кўриб чиқиш илтимосини ҳам билдирди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11