МТС Ўзбекистон Республикаси билан муроса битимини имзолади

ЖАМИЯТ 01.08.2014, 14:56
14027
МТС Ўзбекистон Республикаси билан муроса битимини имзолади

Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг «МТС» телекоммуникация оператори билан муроса битимини имзолади. Бу ҳақда «МТС» компанияси расмий сайти хабар бермоқда.

Келишувга кўра, «МТС» Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудуди бўйлаб давлат иштирокидаги қўшма корхона доирасида Ўзбекистондаги мобил алоқа хизматини кўрсатиш фаолиятини қайта йўлга қўяди.

Шартномага асосан, «МТС»нинг Ўзбекистонда қайта ташкил этиладиган шўъбасининг 50,01 акцияси «МТС»га, қолган 49,99 фоизи эса Ўзбекистон Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси ҳузурида ташкил этиладиган унитар корхонага тегишли бўлади.

Хабарда ёзилишича,  томонлар яқин вақт ичида муроса битимида кўзда тутилган барча процедураларни якунлаб, 2014 йил охирига қадар мобил алоқа тармоғини тижорий фойдаланишга топширишни режалаштиришмоқда.

Муроса битимига асосан, Ўзбекистон ҳукумати «МТС»га 2G/3G/LTE тармоқлари учун лицензиялар, зарурий частота диапазонлари, рақамлар сиғимини тақдим этади, алоқа каналлари ижараси билан таъминлайди, Ўзбекистондаги фаолият учун зарур бўлган барча рухсатномаларни беради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой снегопад
Валюта курси