my5
all

Амир Олимхоннинг ҳеч қаерда эълон қилинмаган нодир тасвирлари (фото+видео)

МОЗИЙДАН САДО 12.05.2018, 10:08
9094
Амир Олимхоннинг ҳеч қаерда эълон қилинмаган нодир тасвирлари (фото+видео)

Ўзбекистон Республикаси кинофотоҳужжатлари марказий давлат архивида Амир Олимхонга тегишли суратлар ва унинг Петербургда Николай подшо билан учрашуви олинган қисқа видео тасвир сақланмоқда, деб ёзади ЎзА.

Эҳтиёт қилиб сақланганига қарамай бу тасвирлар ҳозирда жуда хиралашиб қолган. Шундай бўлса-да, уларни кўриб, ҳайратланасиз. Ахир, 1900 йилларда шу тасвирнинг олиниши ва уни архивда сақлаб қолинганини ўзи мўъжиза эмасми? Уларга қараб, ўтмишга қайтгандек, даврнинг нафасини бир дам ҳис қилгандек бўласиз.

Кичик форматда, сарғайиб кетган суратларга боқиб, "Ватансиз амир — ночору абгор, Ватанида ўлган гадой–ҳақиқий амир", сўзлари қулоқларимиз остида жаранглагандай бўлди. Ҳа, бу сўзлар Бухоронинг сўнгги ҳукмдорига тегишли бўлиб, у ўлими олдидан қабрига ана шу жумлани ёзиб қолдиришни васият қилган экан.

0-102092-Алим-хан - последний эмир Бухарский. Репродукция.jpg


f57a6937-4d19-4a16-a7fc-435c9c1213af.jpg

Шу ўринда Амир Олимхон ҳақида баъзи маълумотлар.

1893-1896 йилларда Петербургда таълим олган Саййид Мир Олимхон 1911 йилнинг январида Бухоро амири бўлди.

1911-1920 йилларда Бухоро тахтини бошқарди.

У ўзининг «Бухоро халқининг ҳасрати тарихи» ҳақидаги китобида шундай ёзади: «... Вақт келиб Бухоройи шариф давлати бувам, раҳматлик Саййид Амир Музаффархон даври салатанатидан то раҳматлик Саййид Амир Абдулаҳадхон мағфуру марҳум падари бузрукворим замонига ва ундан то бу бандайи ожиз салтанати муддатигача мана шу Бухорода ўтди. Бу орада ва муаззам рус давлати салтанати барқарорлигининг олтмиш уч йиллиги давомида бу томонларда дўстлик ва ошначалик юз бериб, икки давлат орасида дўстлик барқарор ва бардавом бўлди. Шу сабабдан рус давлати ходимлари билан Бухоро давлати ходимлари ўртасида келишув ҳам бўлиб ўтган эди...»

Шундай келишув бўлишига қарамай, Амир Олимхон Бухорода совет ҳукумати ўрнатилгач, Афғонистонга чиқиб кетди. 1944 йилда 64 ёшида Қобул атрофидаги Фатуҳ қалъасида вафот этгани манбаларда келтирилади.

Ҳа, мустақилликка эришгунимизгача бўлган даврда ҳар қандай ҳукмдор, жумладан, Амир Олимхон хотираси ҳам қораланган эди. У даврга тегишли тарихий фактлар бузиб кўрсатилган ёки бутунлай йўқ қилинган. Шундай бўлсада, ўзбек халқи ўз ўтмишини, фарзандларини ҳеч қачон унутмайди.


Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81