my5
all

"Кўл ота" қишлоғидаги 40 та қайнаб турган ҳар бир булоқнинг ўзига хос таъми бор

МОЗИЙДАН САДО 05.05.2018, 13:14
3415
"Кўл ота" қишлоғидаги 40 та қайнаб турган ҳар бир булоқнинг ўзига хос таъми бор

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридан 6 километрча ғарбда "Кўл ота" қишлоғи бор. Қишлоқнинг юқори томонидаги тоғ тагида 40 та булоқ қайнаб туради.

Сувларининг таъми ҳар хил. Замонавий тиббиёт уларнинг турли дардларга даво эканини тасдиқлаган. Бу ер ҳозирги пайтда зиёратгоҳга айланган. Ҳар куни мамлакатимиз ва қўшни республикалардан юзлаб зиёратчилар ташриф буюришади.

Маҳаллий аҳолининг ҳикоя қилишича, азалдан бу ерлар турли қазилма бойликларига бойлиги сабаб кўплаб ҳукмдорлар кўз тиккан. VIII асрларда бу жойларда ҳукмронлик қилган бир подшоҳнинг ёлғиз қизи бўлган. Бир куни ёв бостириб келади. Подшоҳ лашкарлари билан ёвга қарши чиқади. Бироқ душман сон-саноқсиз эди. Енгилишини сезган подшоҳ қизига чопар юбориб, яширинишни амр этади. Канизаклари билан қирқ нафар бўлиб тоққа қочиб кетаётган шоҳ қизи душман лашкарларига дуч келади. Ор-номусини сақлаб қолиш учун қизлар ўзларини чуқурликдаги кўлга отиб, ўзларини ҳалок этадилар.

Орадан йиллар ўтиб, кўлнинг қуйи қисмида Кўл ота қишлоғи вужудга келади. Қишлоқ аҳолиси кўпайган сайин сувга талаб кучаяди. Бора-бора кўлнинг суви камлик қилиб қолади. Улар кўл кўзини очганига қарамай сув сатҳи йилдан-йилга пасайиб бораверади. Орадан юз йиллар ўтиб, кўлнинг ўрнида булоқлар ҳосил бўлади. Маҳаллий аҳоли бу ерга келиб, булоқларни санаб кўришса, жами қирқта экан. Шунда улар ота-боболари айтган ҳикояни, яъни кўлга ўзларини ташлаб, ҳалок бўлган қирқ қиз ривоятини эслашади ва унга “Қирққиз булоқ” дея ном беришади.

Қирққиз ривояти номи билан боғлиқ бундай зиёратгоҳлар Фарғона вилоятининг Сўх, Фарғона, Бешариқ, Олтиариқ туманларида, Сурхондарё вилоятининг Термиз, Сариосиё, Бойсун туманларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам мавжуд.

Ситора Валиқулова, ЎзА

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81