25

Франция ва Германия чорак финалда (ВИДЕО)

СПОРТ 01.07.2014, 10:13
2643
Франция ва Германия чорак финалда (ВИДЕО)

Бразилияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари нимчорак финал учрашувларини ўтказишмоқда.

Жаҳон чемпионатининг асосий фаворитларидан бири бўлган Германия терма жамоаси нимчорак финалда қийинчилик билан Жазоир терма жамоасини мағлубиятга учратди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларда эса Германия терма жамоаси рақиб дарвозасига иккита тўп киритди. 120 дақиқада эса жазоирликлар битта гол билан жавоб беришди - 2:1.

Чорак финалда Германия Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади. Франция терма жамоаси нимчорак финалда Нигерияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун Тошкент вақти билан 21:00 да Аргентина-Швейцария, 01:00 да Бельгия-АҚШ терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.    

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91