28

Бразилиялик қария ЖЧ финал учрашувига 64 йиллик чипта билан киради

СПОРТ 28.06.2014, 14:55
4780
Бразилиялик қария ЖЧ финал учрашувига 64 йиллик чипта билан киради

85 ёшли бразилиялик қария 64 йил аввал ҳарид қилинган финал чиптаси билан жорий йилнинг 13 июль куни “Маракана” стадионида бўлиб ўтадиган ЖЧ финал учрашувига киради. 

Бразилия 1950 йили ЖЧни қабул қилган эди. Ўшанда Жоедир Белмонт финал учрашуви чиптасини қўлга киритган бахтли футбол мухлисларидан бири бўлган. Аммо, у онасининг бетоблиги сабабли уйда қолган ва финал учрашувини ўтказиб юборган эди. 

Ушбу воқеани у ФИФА раҳбариятига йўллаган хатига киритди. Шунингдек, Белмонт чиптани федерация музейига топширишни таклиф қилди. Бу ҳақда “ИТАР-ТАСС” агентлиги хабар бермоқда.  

Бу воқеа эса ташкилот вакилларини бефарқ қолдирмади. Улар жума куни 1950 йилги финал  чиптасини жорий йилги финалнинг 3 та чиптасига алмаштириб беришди. 

64 йил аввалги финалда Бразилия Уругвай терма жамоасига имкониятни бой берганди.  Белмонт бу йили унинг севимли Бразилия терма жамоаси ғалаба қозонишидан умид қилмоқда.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19