28

Суарес рақибини тишлаб олагани учун тўрт ойга футболдан четлатилди (ФОТО)

СПОРТ 27.06.2014, 12:56
5781
Суарес рақибини тишлаб олагани учун тўрт ойга футболдан четлатилди (ФОТО)

ФИФА интизом қўмитаси Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суаресга нисбатан жазо чораларини қабул қилди, дея хабар бермоқда uff.uz сайти.

Унга кўра, Луис Суарес Уругвай терма жамоаси таркибида тўққизта расмий ўйиндан четлатилди. Ҳужумчи учун бу жазо 28 июнда Колумбия ва Уругвай терма жамоалари ўртасида 1/8 финал доирасида кечадиган учрашувдан кучга киради. Суарес бу ўйинда ва ундан кейин ўтказиладиган яна саккизта расмий учрашувда иштирок эта олмайди. 

Шу билан бирга Луис Суарес тўрт ой давомида футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолият тури билан (футболчи, мураббий, маъмурий ва бошқа соҳа) шуғулланиши қатъиян таъқиқланди. Луис Суарес таъқиқ муддати давомида ўйинлар вақтида ҳар қандай футбол стадионига кириш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Шу билан бирга футболчи 100 минг Швейцария франки миқдорида жарима тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес Уругвай терма жамоаси таркибида ЖЧ гуруҳ босқичи, сўнгги турида Италия терма жамоасига қарши кечган баҳсда рақиб ҳимоячиси Кьеллинини тишлаб олган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19