my5
all

ЖЧ-2014. Россия ва Португалия мусобақани тарк этишди (ВИДЕО)

СПОРТ 27.06.2014, 09:12
3088
ЖЧ-2014. Россия ва Португалия мусобақани тарк этишди (ВИДЕО)

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари 3-тур учрашувларини якунлашди.

Кеча “G” ва “H” гуруҳларида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.  Германия ҳамда АҚШ терма жамоалари ўртасидаги учрашувда 1:0 ҳисобида “немис машинаси” устун келди. Учрашувдаги ягона гол муаллифи Томас Мюллер бўлди. Энди унинг ҳисобида Месси ва Неймар каби 4 та гол бор. Қайд қилиб ўтамиз, ушбу учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов олиб борди.

Бу гуруҳдан чиққан иккинчи жамоа эса АҚШ терма жамоаси бўлди. Португалия Ганани 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратгани Криштиану Роналду жамоасига камлик қилди ва голлар ҳисобига АҚШ нимчорак финалга йўл олди.

“H” гуруҳидан плей-оффга Белгия ҳамда Жазоир терма жамоалари чиқишди. Белгия Жанубий Корея устидан 1:0 ҳисобида устун келган бўлса,  Жазоир терма жамоаси Россия билан 1:1 ҳисобини қайд этишди.

Шу тариқа, ушбу гуруҳдан Россия ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари уйларига қайтадиган бўлишди.

Барча нимчорак финал жуфтликлари билан танишинг:

Бразилия-Чили, Колумбия-Уругвай, Франция-Нигерия, Германия-Жазоир, Голландия-Мексика, Коста-Рика-Греция, Аргентина-Швейцария, Белгия-АҚШ.

Нимчорак финал учрашувлари эртадан бошланади. 21:00 да Бразилия-Чили ҳамда 01:00 да Колумдия-Уругвай учрашувлари бўлиб ўтади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81