my5
all

Мессининг дубли Аргентинага ғалаба келтирди (ВИДЕО)

СПОРТ 26.06.2014, 09:54
2849
Мессининг дубли Аргентинага ғалаба келтирди (ВИДЕО)

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари 3-тур учрашувларини якунлашмоқда.

Кеча нимчорак финалга чиққан яна 4 та жамоа номи маълум бўлди.  “F” гуруҳида Аргентина  юз фоизлик натижа билан гуруҳ босқичини якунлади. Учинчи турда Месси ва унинг жамоадошлари Нигерия устидан 3:2 ҳисобида устун келишди.  Учрашувда Месси дубль қайд этганини таъкидлаш лозим. Ҳозирга келиб, Месси ва Неймар ҳисобида 4 тадан гол мавжуд.

Ушбу гуруҳдан иккинчи ўринни Нигерия қўлга киритди.  Босния терма жамоасига Эрон устидан қозонилган ғалаба ҳам ёрдам бермади - 3:1.   

“Е” гуруҳидан Франция ва Швейцария терма жамолари плей-офф босқичига чиқишди.  Франция ҳамда Эквадор терма жамоаси  ўртасидаги учрашувда ҳисоб очилмади – 0:0.

Швейцария  Гондурас терма жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Нимчорак финалда Аргентина Швейцарияга, Франция эса Нигерияга терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Бугун 21:00 да Равшан Эрматов бошқарадиган Германия-АҚШ, Португалия-Гана, 01:00 да Россия-Жазоир ҳамда Белгия-Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81