my5
25

Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари мураббийлар штабида ўзгариш юз берди

СПОРТ 24.06.2014, 14:45
2306
Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари мураббийлар штабида ўзгариш юз берди

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Шу кунгача, Ўзбекистон Олий Лигаси вакили ҳисобланган Самарқанднинг «Динамо» клубини бошқариб келган Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни Сергей Лушан Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи вазифасидан озод қилинган эди. ЎФФ Мураббийлар Кенгаши Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида Равшан Ҳайдаров номзодини тасдиқлади. Ҳайдаров ёшлар терма жамоасини шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати баҳсларига тайёрлайди.

Шунингдек, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида ҳам бир қатор ўзгаришлар юз берди. Шу кунгача терма жамоани бошқариб келган Темур Олимхўжаев Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи вазифасидан озод этилди.

Темур Олимхўжаев эндиликда 2000 ва ундан кейинги йилларда туғилган ўсмирлар (U-14) терма жамоасини бошқаради. 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган ўсмирлар терма жамоасига эса, Александр Мочинов бош мураббий этиб тайинланди.

Александр Мочиновга Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасини шу йилнинг сентябрь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионатига муносиб тайёрлаш вазифаси юклатилган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91