my5
25

Хорватия гуруҳда қолиб кетди ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

СПОРТ 24.06.2014, 10:04
2066
Хорватия гуруҳда қолиб кетди ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари 3-тур учрашувларини ўтказишмоқда.

Ҳозирга келиб 1/8 финалининг икки жуфтлиги номи маълум бўлди. Булар : Бразилия-Чили ҳамда Голландия-Мексика.

Бразилия Камерун терма жамоасини кутилганидек мағлубиятга учратди. Учрашувда Неймар 2 та, Фред ҳамда Фернандиньолар биттадан тўп киритишди. Камерунликлар эса биргина гол билан жавоб қайтаришди - 4:1.

Шу гуруҳдан чиқиш учун Мексика ҳамда Хорватия терма жамоалари кураш олиб боришди. Равшан Эрматов олиб борган учрашувда мексикалик футболчилар 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди.  

“Б” гуруҳида муддатидан аввал плей-оффга чиққан Голландия ҳамда Чили терма жамоалари биринчи ўрин учун курашишди. Ушбу учрашувда “учар голландлар” мусобақадаги учинчи ғалабаларига эришишди.   

Гуруҳдан чиқиш имкониятини иккинчи турда йўқотган Испания ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилди.

Бугун яна тўртта учрашув бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 21:00 да Италия-Уругвай, Англия-Коста-Рика, 01:00 да эса Япония-Колумбия, Греция-  Кот-д'Ивуар учрашувлари бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91