my5
25

Россия мағлубиятга учради ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

СПОРТ 23.06.2014, 09:57
2880
Россия мағлубиятга учради ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари 2-тур учрашувларини якунлашди.

Кеча Россия Белгия терма жамоасига имкониятни бой берди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини пасайтириб юборди. Деярли тенгма-тенг кечган учрашувнинг 88 дақиқасида Ориги ҳисобни очди.

“H” гуруҳидаги яна бир учрашув Жанубий Корея ҳамда Жазоир терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлди. Ушбу учрашувда жамоалар 6 та тўп киритишди. Улардан тўрттасини африка вакиллари корейс футболчилари дарвозасига жойлашди - 4:2.

Яна бир учрашув “G” гуруҳида вакиллари ўртасида бўлиб ўтди. Португалия терма жамоаси иккинчи турда ҳам ғалабага эриша олмади. АҚШ қарши кечган учрашувнинг сўнгги дақиқасида Варела киритган тўп португалияликларга бир очкони тақдим этди.

Бугундан старт оладиган учинчи тур учрашувлари бир вақтда бошланади. 21:00 да “Б” гуруҳи вакиллари Голландия-Чили, Испания-Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. 01:00 да эса “А” гуруҳи учрашувлари:Бразилия-Камерун, Хорватия-Мексика учрашувлари бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91