my5
all

ФИФА Бразилия-Камерун учрашувини келишилган руҳда ўтади деб ҳисобламоқда

СПОРТ 21.06.2014, 16:43
3409
ФИФА Бразилия-Камерун учрашувини келишилган руҳда ўтади деб ҳисобламоқда

 Ҳалқаро футбол асоциациясининг хавфсизлик хизмати бошлиғи Ральф Мучке жаҳон чемпионати-2014 доирасидаги Бразилия ҳамда Камерун терма жамоалари ўртасидаги учрашув келишилган руҳда ўтиши мумкинлигини айтмоқда. Бу ҳақда Мучке маҳаллий ОАВларга берган интервьюсида маълум қилган.

Луис Фелипе Сколари шогирдларига гуруҳдан чиқиши учун дуранг натижа ҳам кифоя, Камерун терма жамоаси эса икки учрашувда ҳам мағлубиятга учради ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотган. Бу учрашув уларга аҳамиятсиз.

  “Қолган учрашувлар тартибига эътибор қаратсак, бу учрашув жуда ғайриоддий ўтиши мумкин”,-дейди Мучке.

Бразилия-Камерун учрашуви 24 июнь куни Манэ Гарринчи номидаги стадионда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Март ойида Мучке ЖЧда келишилган ўйинлар ўтказилиши мумкинлиги ҳақида айтиб, ФИФАнинг уларга қарши курашиш воситалари мавжудлигини қайд қилиб ўтган, дея хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.

“Гуруҳ босқичида бир жамоанинг плей-оффга чиқиш имкони қолмагани, иккинчи жамоага эса аксинча очко сув ва ҳаводек зарур бўлганида учрашув қандай ўтиши гумон  остида қолади”,-дейди  Ральф Мучке. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81