my5
all

Михаэль Шумахер умрбод ногирон бўлиб қолиши мумкин

СПОРТ 21.06.2014, 12:37
3992
Михаэль Шумахер умрбод ногирон бўлиб қолиши мумкин

“Формула-1” бўйича етти кара жаҳон чемпиони Михаэль Шумахер ярим йиллик комадан чиқди ва Гренобледаги шифохонадан реабилитацион клиникага ўтказилди.

Энди спортчи узоқ муддатли тикланиш муолажаларини ўтказади. Машҳур автопойгачини келажакда нималар кутаётгани ҳақида Швейцариянинг 20 Minuten нашрига Цюрих клиникаси ходими, нейрохирург Эрих Ридерер сўзлаб берди.

“Шумахернинг тақдири нима бўлади? Биринчидан уни узоқ муддатли ва қийин кечадиган реабилитация муолажалари кутмоқда. У  Швейцарияда даволанади. У ҳар куни қийин бўлган машқларни бажариши керак. Аввалига, у одамлар билан гаплашишни, ўзининг танасини ва электрик ногиронлар аравачасини бошқара олишни ўрганиши керак. Бу учун ярим йил кетиши мумкин”,-дейди Эрих Ридерер.

“Михаель 6 ой комада бўлди.  Унинг мушаклари лат еган ва деярли ишлаш қобилятини йўқотган. Агар сиз уни ҳозир кўрсангиз даҳшатга тушган бўлар эдингиз. Спортчини таниб бўлмайди. Менимча, у умрбод ногирон бўлиб қолади ва умрининг охиригача атрофдагилар ёрдамига муҳтож бўлади. Мен янглишган бўлай, аммо бу жароҳатлар билан камдан-кам инсонлар  нормал ҳаётга қайтади”,-деди шифокор.

Шумахер 2013 йил декабр ойи охирида жиддий жароҳат олган ва ўшандан бўён Гренобледаги клиникада кома ҳолатида бўлди. 16 июнь куни эса спортчи комадан чиққани ҳақида хабар берилган ва Лозаннадаги реабилитация клиникасига кўчирилган.      

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81