my5
all

Кот-д’Ивуарлик футболчи отасининг ўлими ҳақидаги хабарни эшитиб майдонга тушди

СПОРТ 20.06.2014, 12:37
5099
Кот-д’Ивуарлик футболчи отасининг ўлими ҳақидаги хабарни эшитиб майдонга тушди

Бразилияда футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Кот-д’Ивуар терма жамоаси кеча гуруҳ босқичидаги 2-тур учрашувини ўтказди.

Учрашув олдида мамлакат мадҳияси янграган пайт терма жамоа ярим ҳимоячиси Сере Ди кўзига ёш олган эди.

Sports.ru нашрининг хабар қилишича, футболчи учрашув бошланишига икки соат қолганида отасининг ўлими ҳақидаги хабарни эшитган ва шунга қарамай у майдонга тушишга қарор қилган.

Аммо, у Колумбияга қарши кечган учрашув олдидан мадҳия янграган вақтда кўз ёшларини яшира олмади.

Афсуски, ўйиннинг 70 дақиқасида айнан унинг хатосидан сўнг, колумлияликлар иккинчи тўпни киритишди. Учрашув 2:1 ҳисобида Сере Ди жамоасининг мағлубияти билан якунланди.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81