my5
all

Испания гуруҳда қолиб кетди ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

СПОРТ 19.06.2014, 09:55
3320
Испания гуруҳда қолиб кетди ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари 2-тур учрашувларини ўтказишмоқда.

“А” ва “B” гуруҳларида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. “А” гуруҳида Камерун ҳамда Хорватия терма жамоалари учрашувида епропаликлари йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувда Олич 11, Перишич 48,  Манджукич 61 ва 73 дақиқаларда голлар киритишди.

“B” гуруҳида  Голландия терма жамоаси қийинчилик билан Австралия устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Чили эса амалдаги жаҳон чемпиони Испанияни мусобақадан чиқариб юборди.  Ушбу учрашувда 2:0 ҳисобида чилилик футболчилар устун келишди.  Учрашувнинг 20 дақиқада  Варгас ҳамда 43 дақиқада  Арангис киритди. Демак, “B” гуруҳидан Испания ҳамда Австралия 3-турни ўтказиб уйларига қайтишади. Чили ҳамда Голландия терма жамоалари нимчорак финалга йўл олишди.

Бугун 21:00 да Колумбия-Кот-д'Ивуар, 00:00 да Англия-Уругвай ҳамда 03:00 да Япония-Греция учрашувлари бўлиб ўтади.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81