my5
all

Ўзбекистонда халқаро сўз ва матбуот эркинлиги кунига бағишланган Медиа кунлар старт олди

ЖАМИЯТ 28.04.2014, 12:49
1916
Ўзбекистонда халқаро сўз ва матбуот эркинлиги кунига бағишланган Медиа кунлар старт олди

Бугун 28 апрел куни пойтахтимизда Халқаро сўз ва матбуот эркинлиги кунига бағишланган медиа кунлар бошланди.

Медиа кунлар Халқаро сўз ва матбуот эркинлиги куни олдидан Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассосциацияси (ЎзЭОАВМА) ЕХҲТ, К.Аденауэр жамғармаси, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси каби халқаро ҳамкорлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Парламент комиссияси, “Узрепорт” АА, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, “Камолот” ЁИҲ, «Ўзбекистон кабель телевидениеси» МЧЖ каби миллий ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилди.

2 майгача давом этадиган мазкур тадбир доирасида турли семинар-тренинглар, ҳудудий телестанциялар журналистлари ва техник ходимлари учун маънавият ва маданият мавзуларини ўз ичига олган  “давра суҳбати”, ЎзЭОАВМА аъзолари иштирокидаги анжуман ҳамда халқаро конференциялар бўлиб ўтади.

Шунингдек, медиа кунлар иштирокчилари IX “Олтин қалам” миллий мукофотини тақдирлаш маросимида иштирок этиб, “Журналистлар баҳори” анъанавий фестивалида қатнашиш имконига эга бўладилар.

Тадбирда теле ва радиостанциялар, халқаро ташкилотлар ва  дипмиссия раҳбарлари, ижодий ва техник гуруҳлари, давлат ҳокимияти органлари вакиллари, жамоат ташкилотлари вакиллари, вазирликлар ва идоралар матбуот котиблари ва бош муҳаррирлар иштирок этишади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси