my5
all

Корея Республикасининг малакали шифокорлари юртимизда туғма юрак нуқсонли болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади

ЖАМИЯТ 25.04.2014, 11:44
2012
Корея Республикасининг малакали шифокорлари юртимизда туғма юрак нуқсонли болаларни тиббий кўрикдан ўтказишади

26 апрел куни Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида Корея Республикасининг “Junior Chamber International – JCI” ва Ча университети қошидаги Пундан Ча Госпитали малакали шифокорлари Республикамизга ташриф буюриб, туғма юрак нуқсони ташхисли бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади.

Ушбу тиббий кўрик натижаларига кўра оғир деб топилган бемор болалар юртимиз ва Корея Республикаси нуфузли клиникаларида соғломлаштирилади.

Ташриф доирасида делегация 25-28 апрел кунлари тасдиқланган режа асосида Ким Пен Хва номидаги музейга, Тошкент шаҳридаги Корея таълим марказига, Ўзбекистондаги Корея маданият марказлари Ассоциация ва Ўзбекистондаги Корея Республикаси элчихоналарига ташриф буюришади.

Маълумки, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бир қатор халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳукуматимиз қарорлари ҳамда Давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида бемор ва ногирон болаларни соғломлаштиришда қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди узоқ йиллардан бери Корея Республикасининг бир қатор халқаро ташкилотлари ва Университетлари билан ҳамкорликда кенг кўламда фаолият олиб бормоқда. Маълумот ўрнида айтиб ўтишки жоизки, 2013 йил давомида 32 нафар юрак туғма нуқсони билан бемор болаларни Тошкент педиатрия тиббиёт институти кардиохирургия клиникасида операция қилиниши учун бепул оксигенаторлар ва бутловчи қисмлари топширилди. Операциялар муваффақиятли ўтказилди. 2013 йилнинг 9 ноябр куни Корея Республикасининг «Save the Сhildren» халқаро ташкилоти томонидан 50 дона юрак туғма нуқсони билан бемор болаларни операция қилиш учун оксегенаторлар ва бутловчи қисмлари келтирилди.

2013 йилнинг 19-22 апрел кунлари Корея Республикасининг “Junior Chamber International – JCI” халқаро ёшлар ташкилоти вакиллари ва Пундан Ча университети қошидаги Ча Госпитали малакали шифокорлари Республикамизга ташриф буюриб, туғма юрак нуқсони ташхисли беморларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Ушбу тиббий кўрикдан ўтган беморларнинг 3 нафари фонд мутахассислари ва кузатувчилар билан биргаликда 2013 йилнинг 18 август куни Корея Республикасининг Ин Ха университети Госпиталида даволаниш учун жўнаб кетиб, юртимизга соғломлаштирилиб қайтиб келди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81