my5
all

I чоракда 352 маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича 439,8 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди

ЖАМИЯТ 25.04.2014, 11:04
2178
I чоракда 352  маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича 439,8 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди

Ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари ҳажми ва турларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларнинг фаол амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг I  чорагида  музлаткичлар, суюқ кристалли телевизорлар, тежамкор энергия лампалари, енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, автомобиль двигателлари, культиваторлар, трансформаторлар, марказий иситиш радиаторлари, ип-газлама матолар, пойабзал ва теридан тайёрланган маҳсулотлар, мева-сабзавотли консервалар, сут маҳсулотлари ва бошқа товарларнинг ишлаб чиқарилиши сезиларли даражада кўпайди.

Тайёр тикув-тўқимачилик маҳсулотларининг 14 янги тури ва 27 модели, 17 номдаги янги дори-дармон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди ва бошқалар.

Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича дастурни амалга ошириш доирасида йил бошидан буён 154 турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш  ўзлаштирилди. Жумладан, электродуховка, газ ва электр плиталар, кондиционерлар, бошқа маиший электр жиҳозлари, электродвигателлар ва насослар, мисланган пайвандлаш симлари, автомашиналар учун антифриз, спорт майдонлари учун сунъий қоплама, резина асосли ковролан, янги турдаги болалар ўйинчоқлари, спорт анжомлари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Умуман, шу йилнинг I чорагида 352  маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича 439,8 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, импорт ўрнини босиш самарадорлиги 197,9 миллион долларни ташкил этди.

Иқтисодий ночор корхоналарни реструктуризация қилиш ва молиявий соғломлаштириш ҳамда уларни янги мулкдорларга бериш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар доирасида шу йилнинг бошидан буён тегишли дастурларга киритилган корхоналарни тиклашга 568,2 миллиард сўмлик инвестиция  йўналтирилди. Натижада ушбу корхоналарда 668,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб,  37 миллион доллардан зиёди экспорт қилинди, 6,1 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида шу йилнинг бошидан буён йирик корхоналарда 35,6 миллион долларлик 393 дона маънавий ва жисмоний эскирган ускуна янгиланди, V-VI инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаларида тузилган шартномалар доирасида 17 та янги технология ишлаб чиқаришга жорий қилинди, маҳсулотларнинг тажриба-саноат намуналари яратилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон республикасини 2014 йилнинг I чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисидаги ҳисоботда маълум қилинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81