my5
all

Молия вазирлиги қарийб 3 мингта бюджет ташкилотидан 12,6 миллион сўмлик камомад аниқлади

ЖАМИЯТ 25.04.2014, 10:48
2875
Молия вазирлиги қарийб 3 мингта бюджет ташкилотидан 12,6 миллион сўмлик камомад аниқлади

Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2014 йилнинг I чорагида тасдиқланган иш режа, хуқуқ тартибот органларининг топшириқларига асосан жами 3174 та бюджет муассасаларида тафтиш ва текшириш ўтказилди.

Текширув натижаларига кўра уларнинг 2828 тасида 12 593,3 млн.сўм миқдорида камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатлар аниқланган. Бу ҳақда Вазирлик расмий сайти хабар беради.

Аниқланган камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатлардан 7211,7 млн.сўми ёки 57,3 фоизи ундирилиб, 10 439,3 млн.сўмлик молиявий хатоликлар билан 811 та текшириш материаллари айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун ҳуқуқ тартибот органларига юборилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81