my5
all

“Тошкент - Москва” рейсининг 40 нафар йўловчиси самолётга сиғмади

ЖАМИЯТ 25.04.2014, 10:29
3438
“Тошкент  - Москва” рейсининг 40 нафар йўловчиси самолётга сиғмади

24 апрел куни “Тошкент” халқарот аэропортида “Тошкент-Москва” рейси бўйича парвоз амалга ошириш учун келган чиптаси бор йўловчилар ўртасида ноқулай вазият вужудга келди.

Тартибга кўра, самолётга чиқиш учун 2-2,5 соат олдин келган йўловчиларнинг 40 нафари баъзи бир сабабларга кўра самолётда жойсиз қолишди, дея хабар беради Podrobno нашри.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК маълумотларига кўра, жой етмай қолганининг асосий сабаби ўтган рейсда парвоз амалга ошириши керак бўлган одамларнинг қолиб кетганликлари бўлган.

Жабрланганлардан бирининг Facebook тармоғида маълум қилишича, авиакомпания шу куннинг ўзида уларга 36 572 сўмдан бадал пули тўлаган.

Ҳозирда миллий авиаташувчининг расмий сайтида бу ҳолат юзасидан расмий баёнот тақдим этмаган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81