my5
all

Тошкент вилоятидаги корхоналарга I чоракда қарийб 12 миллион АҚШ доллар инвестиция жалб қилинди

ЖАМИЯТ 24.04.2014, 15:49
3280
Тошкент вилоятидаги корхоналарга I чоракда қарийб 12 миллион АҚШ доллар инвестиция жалб қилинди

Пойтахтимизда “Хорижий инвесторларга яратилган инвестициявий муҳит: амалиёт ва ечимини кутаётган масалалар” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, банк, солиқ, божхона, шунингдек, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар вакиллари иштирок этди.

Тошкент вилоятида 2014 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, ўнга яқин чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона иш бошлаган бўлса, уларга  қарийб 12 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилинди.

Семинарда қайд этилганидек, адлия органларида хорижий инвесторларнинг мурожаатларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш ҳамда қонуний ҳал этиш алоҳида назоратга олинган. Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга 1,1 миллиард сўмликдан ортиқ даъво аризаси киритилди.

Тадбирда назорат қилувчи органлар томонидан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда текширишларнинг қонунийлигини таъминлаш, хўжалик судларига даъво ариза киритишдаги янгича тартиблар, инвестициявий дастурлар ҳамда хорижий корхоналарни рўйхатдан ўтказишдаги асослар юзасидан иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81