my5
all

Лабзакда юз берган портлаш бир аёлнинг умрига зомин бўлди

ЖАМИЯТ 24.04.2014, 12:22
4349
Лабзакда юз берган портлаш бир аёлнинг умрига зомин бўлди

Кеча Тошкентда "Лабзак" бизнес марказида юз берган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

23 апрел куни соат 18:10да юз берган “Лабзак” бизнес марказидаги портлаш оқибатида 6 киши турли даражадаги жароҳат олган. Улардан икки нафарига воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилган тўрт нафари эса касалхонага етказилган.

Касалхонага етказилганлардан бири 1981 йилда туғилган корейс миллатига мансуб Елена исмли аёл вафот этган. Бу ҳақда ИИВ Тошкент шаҳар ЁҲХБ вакиллари маълумот беришди.

Маълумотларига кўра, портлашнинг сабаби бизнес марказнинг биринчи қаватида таъмирланаётган ошхонадаги табиий газдан нотўғри фойдаланганлик бўлган.

Ҳозирда бино атрофи бутунлай ўраб қўйилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси