my5
all

Таълим кредити: солиқ имтиёзлари сақланиб қолди

ЖАМИЯТ 23.04.2014, 17:22
4042
Таълим кредити: солиқ имтиёзлари сақланиб қолди

Ўзбекистон Республикасининг Олий ўқув юртларида ўзининг ёки 26 ёшга тўлмаган болаларининг ўқиши учун тижорат банклари томонидан берилган таълим кредити маблағлари ҳисобига ҳақ тўлаган жисмоний шахсларнинг кредитни сўндиришга йўналтирилган маблағлари суммасига солиқ чегирмаси қўлланилиши 2014 йилда ҳам сақланиб қолинди.

Имтиёзни қўллаш тартиби Адлия вазирлигида 2010 йил 27 майда 2107-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (бундан кейин - 2107-сонли Низом) билан тартибга солинади.

Солиқ чегирмаси кредитни тўлаш усулига боғлиқ ҳолда яшаш жойидаги давлат солиқ инспекцияси орқали жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш йўли билан ҳамда солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан тўлов манбаида - иш берувчи томонидан ҳам берилиши мумкин (2107-сонли Низомнинг 9-банди). Бунда солиқ чегирмаси кредит бўйича асосий қарз ва унга доир фоизларни қоплаш учун йўналтирилган суммага қўлланилади.

Тўлов манбаида имтиёз олинган таълим кредитини жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва иш берувчи томонидан тижорат банкига ўтказиладиган солиқ солинадиган бошқа даромадлари ҳисобига сўндири чоғида берилади.

Агар жисмоний шахс таълим кредитини мустақил равишда сўндирса (нақд пул билан, ўзининг банклардаги омонати ва бошқа ҳисобрақамларидан ёки пластик карточкани қўлланган ҳолда), солиқ чегирмаси декларация асосда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида жисмоний шахснинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўлланилади.

РавшанНасимов, 

ДСҚ Жисмоний шахсларга солиқ солиш

бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81