my5

Авиаташувдан тушган чет эл валютасидаги комиссиянинг 50 фоизи хизмат кўрсатувчи банкка мажбурий сотилади

ЖАМИЯТ 23.04.2014, 16:43
1720
Авиаташувдан тушган чет эл валютасидаги комиссиянинг 50 фоизи хизмат кўрсатувчи банкка мажбурий сотилади

Авиаташув хизматларини амалга оширишни тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 мартдаги 67-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу қарор билан киритилган ўзгартиришларга асосан хорижий авиаташувчи агентининг, чет эл валютасида олинган комиссия мукофотининг 50 фоизи ваколатли банкка сотилади.

Шунингдек, Ҳаво қатнови бош агентлиги Давлат унитар корхонасининг агентлари авиаташувлар реализацияси юзасидан чет эл валютасидаги комиссия мукофотининг 50 фоизи хизмат кўрсатувчи ваколатли банкка мажбурий сотилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, аввал чет эл валютасида олинган комиссия мукофоти, Ҳаво қатнови бош агентлигининг агентлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тўлиқ ҳажмда сотилар эди.

Шу билан бирга, жўнатиш пункти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган тақдирда, миллий авиаташувчилар томонидан авиачипталар реализацияси, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга ошириладиган шахслар тоифалари рўйхатининг янги таҳрири тасдиқланди. Ушбу рўйхат, аввалгисига нисбатан, унга 2 та шахслар тоифаси қўшилиши ҳисобига кенгайтирилган. Мазкур рўйхатда тегишли шахслар тоифасини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам кўрсатилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81