my5
all

РФ прокуратураси Ўзбекистонга хавфли жиноятчини топширади

ЖАМИЯТ 23.04.2014, 15:48
4135
РФ прокуратураси Ўзбекистонга хавфли жиноятчини топширади

Ханти-Мансийск автоном округи ҳудудида яширинаётган жиноятчи Ўзбекистоннинг тегишли идораларига топширилади. Бу ҳақда Podrobno нашри Россия Федерацияси прокуратурасининг маълумотларига асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Россия прокуратура органлари томонидан 2013 йилда Тошкент вилоятида содир этилган босқинчилик жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилиши учун Ўзбекистоннинг тегишли органлари томонидан қидирилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Павел Мартиненкога нисбатан экстрадицион текширув ўтказилди.

У дастлабки тергов органлари томонидан яширинаётганлиги сабабли қидирувга эълон қилинган ҳамда суд қамоққа олиш қарорини чиқарган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 2014 йилнинг январь ойида Мартиненко Нагян шахри ички ишлар идораси ходимлари томонидан ушланган ва қамоққа олинган. Округ прокуратураси ўтказган текширувга кўра, РФ Бош прокуратураси Павелни жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон Республикасига топшириш қарорини қабул қилди.

Мазкур қарор қонуний кучга кирди ва яқин орада Мартиненко Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига топширилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81