my5

Ўзбекистонда енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 111,8% ўсди

ЖАМИЯТ 23.04.2014, 14:03
5810
Ўзбекистонда енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 111,8% ўсди

Саноат соҳасида модернизациялаш кўламларини жадаллаштириш ва кенгайтириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида, енгил саноат соҳаси корхоналарида ишлаб чиқаришнинг жадал ривожланиши давом эттирилди. 
Тармоқ корхоналари томонидан жорий йилнинг 1-чорагида 2739,3 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,8%ни ташкил этди.
Ҳисобот даврида енгил саноат тармоғининг жами республика саноатидаги улуши 16,8%ни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,1 фоиз пункт(16,7%) га кўпдир.
2014 йилнинг январ-март ойларида, республика тўқимачилик саноати корхоналари томонидан 2143,4 млрд.сўмлик (2013 йилнинг январ-март ойларига нисбатан 112,1%), тикувчилик саноатида 342,2 млрд.сўмлик (109,8%), чарм-поябзал саноатида 95,6 млрд.сўмлик (117,0%) маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Пахта тозалаш саноати корхоналари томонидан 399,7 минг тонна пахта толаси ишлаб чиқарилиб, ўтган йил кўрсаткичларига нисбатан 6,0%га ўсди.
Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан, енгил саноат тармоғидаги йирик корхоналар томонидан ип калаваси ишлаб чиқариш 8,8%га, машина ёки қўлда тўқилган трикотаж полотнолар (пат ва пахмоқсиз) - 12,0%га, юзаси зичлиги 200г/м.кв дан кўп бўлмаган, таркибида 85% ва ундан кўп пахта толаси бўлган ип газламалар ишлаб чиқариш - 13,8% га оширилди.
Шу билан бирга, жорий йилнинг январ-март ойларида, чарм-пойабзал саноатидаги йирик корхоналар томонидан чарм-пойабзал қисмлари ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 35,8% га оширилди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81