my5

Январ-март ойларида республикада 989,4 млрд. сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди

ЖАМИЯТ 23.04.2014, 12:32
2727
Январ-март ойларида республикада 989,4 млрд. сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди

Жорий йилнинг биринчи чорагида қурилиш материаллари саноати тармоғи корхоналари томонидан 989,4 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, бу 2013 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 114%ни ташкил этади.

Ҳисобот даврида тармоқнинг республика умумий саноат ҳажмидаги улуши 6,1%ни ташкил этди (ўтган йилнинг шу даврида 5,1%). Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Республиканинг йирик саноат корхоналари томонидан ўтган йилга нисбатан, печлар, пол ва деворлар учун керамик сирланган плиталар, йўлларга ётқизиш учун плиталар ишлаб чиқариш – 1,9 мартага, бино ва иншоотлар учун цемент, бетон ва сунъий тошдан йиғма конструктсиялар элементлари ва бошқа қисмлар – 1,6 мартага, цемент, бетон ва сунъий тошдан ғиштлар ва қурилиш блоклари – 1,3 мартага, қурилиш аралашмалари ва қоришмалари ишлаб чиқариш – 1,3 мартага оширилган.
Шунингдек, қайд этилган қурилиш маҳсулотлари билан бир қаторда, йирик саноат корхоналари томонидан клинкер цементлар (113,5%), гипс (112,3%), майдаланган тош (105,7%), портландцемент (104,3%) ишлаб чиқариш ҳажмлари ўсишига эришилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81