my5
all

Бугун Тошкент шаҳар транспортида йўловчилар оқимини ўрганиш ишлари бошланди

ЖАМИЯТ 23.04.2014, 11:04
2375
Бугун Тошкент шаҳар транспортида йўловчилар оқимини ўрганиш ишлари бошланди

Бугун пойтахтимиз жамоат транспортида йўловчилар оқимини ўрганиш ишлари бошланди.

Эрта  сахардан транспорт воситаларига, хусусан автобус, трамвай ва метроларга бириктирилган махсус ҳисобчилар йўловчилар транспортга чиққанда бекатнинг рақами кўрсатилган талонни бериб, йўловчи манзилига етиб олганда талонни қайтариб олиб, бекат рақамини ёзмоқдалар. Мазкур талонлар транспорт сўнгги бекатга келганда йўналишларга бириктирилган масъул ходимлар ёрдамида йўналишнинг бошланган ва тугалланган вақти кўрсатилган махсус идишларга солинмоқда.

Ҳар бир транспорт воситасига ўртача 2 нафардан ҳисобчи бириктирилган бўлиб, улар транспортлар эшиги олдида назорат олиб боришмоқда.

Маълумотларга кўра, бу ишга Тошкент енгил саноат институти, Автомобил йўллари, Турин политехника университети, Ирригация ва қишлоқ хўжалиги ҳамда темир йўл транспорти муҳандислари институти талабаларидан ташкил топган жамоа бириктирилган.

Йўловчилар оқимини ўрганиш ишлари 23 ва 27 апрел кунлари амалга оширилади. Икки кунлик таҳлилдан мақсад эса иш ва дам олиш кунлари транспорт оқимини ўрганишдан иборат.

Бу эса ўз навбатида “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компаниясига йўналишда йўловчилар оқимига қараб куннинг турли пайтларида катта ёки ўрта сиғимдаги транспортдан фойдаланиш, баъзи йўналишларга ўзгартириш киритиш каби аҳолига фойдали хулосалар чиқаришга ва амалда қўллашга хизмат қилади.  

Маълумотларга кўра, бу ишга 11 мингдан ортиқ яқин талаба ва 350 дан ортиқ ОЎЮ ходимлари жалб қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81