my5

Ўзбекистонда январ-мартда 112,4 млрд сўмлик дори воситалари ишлаб чиқарилди

ЖАМИЯТ 22.04.2014, 16:40
2086
Ўзбекистонда январ-мартда 112,4 млрд сўмлик дори воситалари ишлаб чиқарилди

Ички бозорни юқори сифатли дори-дармон воситалари ва тиббий маҳсулотлар билан тўлдириш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар, тиббиёт саноатида ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсишини таъминлади. 

Мазкур тармоқ корхоналари томонидан ҳисобот даврида 112,4 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, бу кўрсаткич 2013 йилнинг январ-март ойларига нисбатан 117,7%ни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Ҳисобот даврида, тармоқнинг йирик корхоналари томонидан, ўтган йилнинг тегишли даври кўрсаткичларига нисбатан, таркибида пенициллин кислотаси ёки стрептомицинлар ёки уларнинг ҳосилалари мавжуд бўлган пенициллинлар ва уларнинг ҳосилаларидан таркиб топган дори воситалари ишлаб чиқариш 14,8%га, провитаминлар, витаминлар ва уларнинг ҳосилалари - 5,4 мартага, чакана савдога мўлжаллаб қадоқланган бошқа турдаги антибиотиклардан таркиб топган дори воситалари ишлаб чиқариш - 2,6 мартага оширилган.

Шу билан бирга, чакана савдога мўлжаллаб қадоқланган, фармацевтик моддалар билан қопланган ёки тўйинтирилган момиқ пахта, дока ва шу каби турдош материаллар ишлаб чиқариш ҳажмининг 2,6 мартага ўсиши кузатилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81