my5

Жанубий Кореянинг Инҳа университетига кириш шартлари маълум бўлди

ЖАМИЯТ 22.04.2014, 15:18
10602
Жанубий Кореянинг Инҳа университетига кириш шартлари маълум бўлди

Бугун алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Тошкентда ташкил этилаётган Жанубий Кореянинг Инҳа университетига кириш шартлари билан таништирилди.

Кириш учун нима керак?

Даставвал абитуриентлар 7 майдан 20 июнга қадар университетнинг расмий сайтида рўйҳатдан ўтишлари керак бўлади. Бундан ташқари олий ўқув юртга кириш учун инглиз тилидан минимал 5 балли IELTS сертификати бўлиши шарт.

Онлайн рўйҳатдан ўтгандан сўнг, абитуриентлар 6 дан 20 июнга қадар қабул комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

- ариза (Application Form);

- IELTS тизими бўйича сертификат нусхаси;

- ўрта, ўрта махсус ёки олий маълумот тўғрисида ҳужжат нусхаси ва асли;

- 3x4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;

- тиббий маълумотнома (086 шаклда);

- ҳарбий гувоҳнома нусхаси (йигитлар учун);

- паспорт нусхаси.

Абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида қабул комиссия томонидан 9.00 дан 18.00 гача ишлайдиган маълумот телефонларини ташкил қилинади. Ҳозирда университет биноси реконструкцияда бўлганлиги сабабли қабул комиссияси Турин политехника университетининг академик лицей биносида ишлайди: Тошкент ш., Умид кўч.,1а.

Имтиҳонлар

Университетга кириш учун абитуриентлар 6 июл куни математика ва физикадан ёзма имтиҳон, шунингдек 27 июл куни инглиз тилидан оғзаки имтиҳон топширишади (интервью). Кириш имтиҳони жавоблари 8 август куни эълон қилинади.

Кириш имтиҳони саволлари Ўзбекистон республикаси умумтаълим мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаларининг дастуридан олинади.

Таълим

Инҳанинг Тошкент филиалига танлов асосида ўрта мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини аъло баҳоларга тамомлаганлар қабул қилинади.

Қабул комиссия декани Жунг Хо Кимнинг таъкидлашича, биринчи йили Инҳа уч йўналишда 150 нафар талаб қабул қилади: компьютер инжиниринги, дастурий инжиниринг ҳамда компьютер тизими инжиниринги.

Университетда ўқиш муддати 4 йил. ОЎЮ битирувчиларига Ўзбекистонда тан олинадиган Инҳанинг намунали дипломи топширилади. 2014/2015 ўқув йили учун биринчи машғулотлари 1 октябр куни бошланади. 

Тўлов

Университетда грант ва тўлов шартнома асосида таълим олиш мумкин. Грант берувчилар сифатида Ўзбекистоннинг йирик хусусий ва давлат компаниялари иштирок этишади: «Ўзбекнефтгаз», «Ўзбектелеком», «Ўзбекэнерго», «Ўзбекистон ҳаво йўллари» шулар жумласидандир. Алоқа қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Шерматовнинг Podrobno.uz нашрига берган маълумотларига кўра, ана шундай грант берувчилардан 10 таси билан ҳозирда шартнома имзоланган, уларнинг зиммаларида ҳеч бўлмаса бир нафар талабага грант ажратиш талаби қўйилган, грант олган талаба битирганидан сўнг ҳомий компания ходими сифатида ишлаб беради. Бюджет асосида ўқийдиган талабалар кореяликлар томонидан кириш имтихонлари натижасида аниқланади. 

Қўмита вакилларининг сўзларига кўра, шартнома суммаси чамаси 5 минг АҚШ доллари қийматида белгиланган бўлиб, у Марказий банкнинг тўлов амалга оширилган кундаги курси бўйича амалга оширилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81