my5
all

Beeline Тошкентдаги MDIS вакансиялар ярмаркасида иштирок этади

ЖАМИЯТ 22.04.2014, 14:07
1934
Beeline Тошкентдаги MDIS вакансиялар ярмаркасида иштирок этади

24 апрел куни Beeline алоқа оператори Тошкентдаги Сингапур Менеджментни Ривожлантириш Институтида (MDIS) “Career Fair” ҳар йиллик ярмаркалар вакансиясида иштирок этади.

Тадбир доирасида HR-мутахассислари институтнинг тўртинчи курс битирувчи талабаларига компаниядаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот беришади, барча қизиқтирган саволларга жавоб беришади ва Beeline резюме шаклини тўғри тўлдиришга ёрдам беришади.

“Ташкент MDIS вакансиялар ярмаркасида иштирокимиз бежиз эмас: ҳар йили бу ердан молия, маркетинг, менеджмент, бухгалтерлик ҳисоб соҳаларида ишга тайёрланган ёш малакали мутахассислар чиқишади, — дейди Unitel‘нинг Жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков. — Айнан шу даражали мутахассислар муваффақиятли ривожланиш учун Beeline‘га керак, чунки бутун Ўзбекистон бўйлаб миллионлаб абонентларга ғамҳўрлик қилишни биз уларга ишонамиз”.

“Career Fair” вакансиялар ярмаркаси 24 апрел куни соат 15:00дан 18:00гача Тошкентдаги Сингапур Менеджментни Ривожлантириш Институтида бўлиб ўтади. Тадбир доирасида иштирокчи компаниялар тақдимоти ва мастер-класслар ўтказиш режалаштирилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81