my5

Яманда ўғирланган ўзбекистонлик шифокор ҳукумат томонидан озод қилинди

ЖАМИЯТ 22.04.2014, 12:28
2849
Яманда ўғирланган ўзбекистонлик шифокор ҳукумат томонидан озод қилинди

Яман ҳукумати ўтган ҳафта мамлакатнинг Мариб вилоятида қуролланган шахслар томонидан ўғирлаб кетилган ўзбекистонлик шифокорни озод қилишга муваффақ бўлди, дея хабар беради РИА Новости.
Агентликка маҳаллий ҳукумат вакилининг хабар беришича, воситачилар ўғрилар билан шифокорни озод қилиш келишувига эришишга муваффақ бўлганлар.
“У воситачилар томонидан Марибга олиб келиниб, бу ерда маҳаллий маъмурият вакиллари томонидан кутиб олинган”, – дея хабар беради агентлик манбаси. Айни вақтда, шифокор учун товон пули тўланган ёки тўланмаганлигига аниқлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йилдан кейин Яманда тинчликпарвар ҳукумат алмашганидан кейин беқарор вазият сақланиб қолмоқда. Ҳукумат томонидан вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган чоралар кўрилишига қарамасдан, мамлакат жанубида «Ал-Қоида» жангариларининг террористик актлари тинмаяпти. Улар мунтазам равишда Яманнинг нефть ва газ объектларига ҳужум қилишмоқда. Ушбу ҳужумлар Яман ғазнасига бир неча миллиард доллар зарар етказди.
13 апрель куни қуролланган гуруҳ Мариб шаҳридаги шифохоналардан бирида ишлаётган хорижлик шифокорни ўғирлаб кетгани ҳақида хабар қилинган эди. Унга кўра, ҳарбийча кийинган номаълум шахслар шифокорни Toyota автомобилига солган ҳолда номаълум йўналишда олиб кетганлар. Яман ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, шифокор Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81