my5
all

«Ботаника» боғида Наврўз нишонланди

ЖАМИЯТ 21.04.2014, 16:49
2087
«Ботаника» боғида Наврўз нишонланди

Пойтахтимиздаги «Ботаника» боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган оммавий сайл ва экологик фестиваль бўлиб ўтди. Тадбир Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Бадиий академия, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

«Ботаника» боғидаги оммавий сайл доирасида ўтказилган миллий либослар фестивали, ҳунармандлик, оилавий ва хусусий тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмасида бу анъаналар изчил давом этаётгани ва замонавий жиҳатлар уйғунлаштирилган ҳолда ривожланиб бораётгани яққол намоён бўлди, дея хабар беради ЎзА.

Миллий қадриятларимизни муносиб давом эттиришга қаратилаётган улкан эътибор туфайли оилавий тадбиркорлик ва хусусий бизнес изчил ривожланмоқда.

Мазкур оммавий сайл ва экологик фестивалнинг «Ботаника» боғида ўтказилиши бежиз эмас. Зеро, Наврўз инсониятни табиат билан уйғун яшашга, ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот оламини асрашга даъват этувчи миллий байрамимиздир. Тадбир доирасида «Ботаника» боғи – болалар нигоҳида» мавзусидаги расмлар кўргазмаси, ўқувчи-ёшлар ўртасидаги интеллектуал ўйинлар, викториналар, рассомлик бўйича маҳорат сабоқлари каби тадбирларда мутахассислар ва ўқитувчилар томонидан ёшларга барқарор ривожланишга эришишда табиатдан оқилона фойдаланишнинг аҳамияти хусусида билим ва тушунчалар берилди. Дилларга баҳорий кайфият улашувчи гул сайлида юртимизда етиштириладиган турфа гулларни экиш, парваришлаш усуллари ҳақида мутахассислар атрофлича маълумот берди.

Санъаткорларнинг концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81