my5
all

Антверпенда Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти намойиш этилди

ЖАМИЯТ 21.04.2014, 14:51
2604
Антверпенда Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти намойиш этилди

Белгиянинг Антверпен провинцияси Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва сармоявий салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди. У мамлакатимизнинг Белгиядаги дипломатия миссияси томонидан ташкил этилди, дея хабар беради “Жаҳон” АА. 
Антверпен - Белгиянинг беш провинцияларидан бири бўлиб, у Шелда дарёси оқими орқали Шимолий денгизга туташади. Провинция пойтахти ҳам Антверпендир. У Белгиянинг Брюсселдан кейин турадиган иккинчи шаҳри ва Фландриядаги энг йирик шаҳар саналади. Антверпеннинг денгиз порти дунёдаги энг йирик ўнталикка киради. Провинцияда машинасозлик, атом энергетикаси, нефт-кимё ва дори-дармон ишлаб чиқариш сингари соҳаларнинг етакчи саноат марказлари жойлашган. Шу билан бирга, Антверпен йирик таълим маркази ҳамдир. У ерда университет ва бир неча олий мактаблар фаолият кўрсатмоқда. 
Ушбу провинция компаниялари фаолиятининг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, шаҳар Европада катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи денгиз порти ва дунёдаги етакчи логистика нуқталаридан бирига эга бўлиб, бу ердаги кўпгина корхоналар логистика хизматлари кўрсатиш ва транспортда юк ташиш жабҳаларига ихтисослашган. 
Тақдимот чоғида Антверпен Савдо-саноат палатасига аъзо компаниялар вакилларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ҳамда юртимизда яратилган қулай сармоявий муҳит тўғрисидаги батафсил ахборотлар тақдим этилди. Шунингдек, улар мамлакатимиздаги махсус индустриал ҳудудлар ва уларнинг имкониятлари, Белгия корхоналари иштирок этиши мумкин бўлган инвестицион лойиҳалар борасида ҳам зарур маълумотларга эга бўлдилар. 
Тадбир доирасида мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари, иқтисодиётни диверсификациялаш бўйича ҳаётга тадбиқ этилаётган чора-тадбирлар ҳамда қонунчиликдаги хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги ахборотлар ҳам тақдим этилди. 
Тақдимот чоғида алоҳида таъкидланганидек, республиканинг улкан салоҳияти, унинг бой минерал, хом-ашё ва ёқилғи-энергетика ресурслари, юқори малакали мутахассислари, қулай жўғрофий жойлашуви мамлакатнинг жадал иқтисодий тараққиёти ва хорижий шериклар билан фаол ҳамкорлик алоқаларининг ривожланишига хизмат қилмоқда. 
Тадбир чоғи унинг иштирокчиларига юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий соҳада эришган муваффақиятлари, хорижий сармоядорлар учун яратилган имкониятлар ҳақидаги махсус материаллар тақдим этилгани баробарида Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётига бағишланган ҳужжатли филм ҳам намойиш этилди. 
Белгиялик ишбилармонлар Ўзбекистон билан сармоявий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан катта қизиқиш билдирдилар. 
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81