my5
all

ЙҲХХ ҳайдовчидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилишга ҳақлими?

САВОЛ-ЖАВОБ 17.01.2018, 14:23
3177
ЙҲХХ ҳайдовчидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилишга ҳақлими?

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими ҳайдовчидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга ҳақлими?

Алишер Кимсанов, Қашқадарё вилояти.


— Механик транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни ёнида олиб юриши ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиши шарт:

  • ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини ёки транспорт воситасини вақтинчалик бошқариш ҳуқуқини берувчи талонни, ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартибда олиб қўйилган бўлса, унинг талонини, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони олиб қўйилган ҳолларда вақтинчалик рухсатномани;
  • вақтинчалик бошқариш ҳуқуқини берувчи талон ёки вақтинчалик рухсатнома билан транспорт воситасини бошқаришда ҳайдовчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни;
  • транспорт воситаси ёки тиркамани қайд қилиш гувоҳномасини, транспорт воситасининг эгаси бўлмаган ҳолларда эса умумий эгалик ҳуқуқини ёки тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни;
  • транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини;
  • қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда йўл варақаси ва ташилаётган юкнинг ҳужжатларини (Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон Қарори билан тасдиқланган “Йўл-ҳракати Қоидалари”нинг 7-банди).

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49