13

«ПАРВАРИШЛАГАН КИМУ, ҲАҚИНИ СЎРАЁТГАН КИМ?»

САВОЛ-ЖАВОБ 23.12.2017, 18:22
2072
«ПАРВАРИШЛАГАН КИМУ, ҲАҚИНИ СЎРАЁТГАН КИМ?»

Бундан йигирма беш йил аввал қайнакамни руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирдик. Ҳалигача даволанади. Уйланганидан сўнг беш ой ўтиб, хасталиги маълум бўлган ва ўша пайтдан буён хотини билан яшамайди. Аммо қонуний ажрашишмаган. Қизини ҳам онасининг ўзи парваришлади. Қайнакамнинг номида қуруқ ер майдони бор эди. Бироқ ернинг тақдири билан шу пайтгача ишимиз бўлмаган. Эримнинг тоғаси «Ер давлат тасарруфига ўтиб кетган» дерди. Яқинда қайнакамнинг хотини ўша ердан улуш талаб қилиб судга мурожаат қилди. Бирор марта эрининг холидан хабар олмаган аёлнинг шундай қилиши тўғрими? Яқинларимиз эса «Уни сизлар парваришладингиз, улушингизни талаб қилинг» дейишаяпти. Агар шундай қилсак, бизга ҳам ўша ердан бирор нима тегиши мумкинми?

Моҳира Худойқулова, Самарқанд вилояти

Агар ушбу ер майдонида қайнакангиз ёки унинг оила аъзолари томонидан турар-жой қурилган бўлса, бу ҳолат келажакда улар ўртасида қурилмаларга эгалик ҳуқуқини белгилаш, уларни бўлиш ҳақидаги низоларни келтириб чиқариши мумкин. Турар-жой қуриш учун ажратилган ер майдонида белгиланган муддатда қурилиш ишларини олиб борилмаганлиги эса, ушбу ер майдонини ажратиш ҳақидаги қарорнинг бекор қилинишига асос бўлиши мумкин. Ер майдонида эгалик ҳуқуқини келтириб чиқарувчи қурилмаларнинг мавжуд бўлмаслиги, томонларга келажакда ер майдонидан улуш ажратиш ҳақида низолашиш имкониятидан маҳрум этади.

Манба: «Sug’diyona» газетаси

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшой проливной дождь
Валюта курси